• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 17.09.2019 | 17:
Ўтган кун давомида (2019 йил 16 сентябр) 24 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –6 (ССТ–3, ИСТ–3), Тошкент вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–9 (ССТ–6, К–3), Сирдарё вил. –1 (ССТ), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бхоро вил.–3 (ССТ), Қашқадарё вил. –2 (ССТ), Хоразм вил. –1 (ИСТ),
 29.01.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлар учун ўқув-семинарлар ўтказилди`

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруғига асосан вазирлик тизимида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунини ижроси доирасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш” мавзусида сайёр ўқув-семинарлар ўтказилмоқда.

Ўқув-семинарнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг ижросини таъминлаш, вазирлик тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олишдан иборат.

Жумладан, жорий йилнинг 10-11 январь кунлари Наманган вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлари мутасаддилари учун, жорий йилнинг 24-25 январь кунлари Қашқадарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари мутахассислари учун ўқув-семинар ўтказилди.

Ўқув-семинарда 2018 йил якунида вазирлик тизимидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати таҳлил этилди, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаларининг ҳамда ҳудудий “Сувсоз” ДУК ва “Иссиққувват” ДУК ларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масуллари билан мурожаатлар билан ишлаш методлари кўриб чиқилди.

 

Режага асосан навбатдаги ўқув-семенарлар Хоразм ва Сирдарё вилоятларида ўтказилади.

2019 йилнинг январь-февраль ойлари ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлар билан ўтказиладиган ўқув-семинарларнинг

Режа - жадвали

Т/р

Ҳудуд

Иштирок этадиган ҳудудлар

Семинар ўтказиш санаси

1.

Наманган вилояти

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлар

10-11 январь 2019 йил

2.

Қашқадарё вилояти   Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Сурхондарё, Қашқадарё ва  Самарқанд вилоятлари

24-25 январь 2019 йил

3.

Хоразм вилояти  Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм, Навоий вилоятлари

7-8 февраль 2019 йил

4.

Сирдарё вилояти 

 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Тошкент шаҳар, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

21-22 февраль 2019 йил

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo