• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 22.04.2019 | 3:
Ўтган кун давомида (2019 йил 18-апрел) 34 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 16 (ССТ–8, ИСТ–4, ГТ–4), Тошкент вил. –2 (ССТ), Фаргона вил. –6 (ССТ–5, К–1), Навоий вил. –1 (ССТ), Қашқадарё вил. –5 (ССТ–3, К–2), Хоразм–3 (ССТ).
 19.01.2019 | manba: Axborot xizmati |  |

Уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланишда йўл қўйилаётган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш чоралари кўриб борилмоқда

Ўзбек халқининг фаровон шарт-шароитларда яшаши азал-азалдан урфга айланган.

Давлатимиз томонидан фуқароларга барча шарт-шароитлари мавжуд бўлган кўп хонадонли арзон турар-жойлар барпо этилмоқда.

Фуқаролар қулайликларга эга бўлган кўп хонадонли турар-жойлардан оқилона фойдаланиб келмоқдалар. Бироқ, “Гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек, барча фуқаролар бирдек турар-жойлардан белгиланган тартибда фойдаланмасдан уларнинг ички тузилишини тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан ўзгартирадилар ёки туташ худудларда ноқонуний қурилмалар қурадилар.

Фуқаролар ўз хонадонларининг ички тузилишини тегишли давлат органларининг рухсатисиз ўзбошимчалик билан ўзгартириши натижасида турар-жойда содир бўладиган чўкишлар, ёриқлар турар жойларнинг техник холатига жиддий зарар етказиб, унинг фойдаланишга яроқсиз қилиб қўйиши натижасида кўп хонадонли турар-жой ёки унинг бир қисмининг қулашига сабаб бўлмоқда.

Бу холат шу уйда яшаётган бошқа фуқароларнинг ўз хонадонларида тинч ва осойишга яшашига рахна солибгина қолмасдан, қўшнилар мол-мулкига зарар етказилишига олиб келмоқда.

Бунданда хунук оқибатлар яъни, баъзи бир фуқароларнинг содир этган ўзбошимчалиги оқибатида уйнинг ёки унинг бир қисми қулаши натижасида инсонларни энг азиз неъмат бўлган хаётидан махрум қилиши мумкинлиги ҳеч кимнинг хаёлигаям келмайди.

Масалан, 2019 йил 17 январь куни соат 1840 ларда Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 23 даҳа 20 уйнинг 17, 19, 21, 23, 25 хонадонларининг балконлари тўсатдан қулаб тушган.

Аниқланишича, 25 хонадони эгаси, тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан таъмирлаш ишларини олиб бориб, хонадоннинг ичкарисида ўзгартиришлар килган. Яъни, 3 яшаш хонаси билан 4 яшаш хонаси оралиғидаги деворни олиб ташлаб, 4 яшаш хонасига кириш эшигини беркитиб ташлаган. Шу билан биргаликда, хонадон балконини ғишт билан ўраб олган.

Шунингдек, мазкур уйнинг 23 хонадони эгаси 2019 йил январь ойининг бошларида ўз хонадонида тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан таъмирлаш ишларини амалга оширган. Хонадон болкони ғишт билан ўралган бўлиб, таъмирлаш жараёнида ғиштлар олиб ташланган.

Натижада, 4 қаватдаги 23 хонадон балкони 5 қаватдаги 25 хонадоннинг ғишт билан ўралган балкони оғирлигини кўтара олмасдан 4, 3, 2 ва 1 - қаватдаги балконларга ҳам зарар етказган ҳолда қулаб тушган.

Ўзбошимчалик билан таъмирлаш ишлари амалга оширилиши натижасида балконларнинг қулаб тушиши

Балконлар қулаб тушган пайтда ҳеч ким жабрланмаган. Ушбу ходиса натижасида бирор бир фуқаро жабрланганида ёки халок бўлганида ким жавоб берар эди.

Инсонларни хаётдан махрум қилиш энг оғир жиноят ҳисобланади. Бу жиноятни содир этган фуқароларга нисбатан жазо мукаррардир.

Бироқ, бу каби ҳуқуқбузарликлар содир этилиши натижасида жабр кўрган мунгли кўзларга ким жавоб беради? Унинг йўқотишлари ўрнини нима тўлдира олади?

Содир бўлган ушбу ходиса ҳар биримизни сергаклантириши лозим. Ҳар биримиз ушбу ходисадан ўзимизга хулоса чиқаришимиз шарт.

Бугунги кунда республикамиздаги турар-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиб келинмоқда.

Инспекция ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида кўп хонадонли уйларни сақлаш ва улардан фойдаланишнинг мавжуд қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар бериб келмоқда. Табиийки, бу каби мажбурий кўрсатмалар хаммага бирдек ёқавермайди.

Инспекция томонидан берилган мажбурий кўрсатмалар ўз вақтида бажарилиб, кўп хонадонли уйларни сақлаш ва улардан фойдаланишда йўл қўйилган қоида бузилишлар бартараф этилиши хусусий уй-жой мулкдорларининг тинч, осойишта ва хавфсиз яшашларининг гаровидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5017-сонли фармонига асосан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (“Инспекция”)га:

кўп хонадонли уй-жой фондини, унга туташ ҳудудларни сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш, кўчмас мулк эгаларининг биноларни ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик;

умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларини тизимли ўтказиш қоидаларига риоя этиш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солиш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

кўп хонадонли уйларда кўчмас мулк эгаларининг мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун ажратиладиган маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш каби вазифалар юклатилди.

Инспекция ўзига берилган ваколатлар доирасида кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаб туриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган сифатида тўлиқ шакллантирилиб, республиканинг барча ҳудудларида ўз фаолиятини юритиб келмоқда.

Бугунги кунда Инспекция томонидан шаҳарсозлик ва қурилиш қоидаларига зид равишда ўзбошимчалик билан турар-жойларнинг конструкцияларига ўзгартириш киритиш орқали уларнинг табиий офатлар (зилзила, сув тошқини ва ш.к)га бардош бера олмайдиган аҳволгача олиб келинишига сабаб бўлаётган ҳуқуқбузарликларни, шу жумладан, фуқаролармизнинг хавфсиз яшашларига рахна соладиган ноқонуний қурилмаларни аниқлаб, уларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик чораларини кўриб боришда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Инспекция томонидан 2018 йилда ўрганиб чиқилган жами 12831 та уй-жой фондларида 9758 та ҳолатда кўчмас мулк эгалари томонидан ўзбошимчалик билан бинолар барпо этилганлиги аниқланиб, уларни ихтиёрий равишда бузиш ҳақида уй-жой фонди эгаларига мажбурий кўрсатмалар берилган ва ҳисобот даври охирига қадар шуларнинг 9342 таси ёки 96 фоизи буздирилган, қолганларини мажбурий тартибда буздиришга оид даъво аризалар судларга тақдим этилган, 51 та ҳолатда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган.

Уй-жой фондларининг техник ҳолатини ўрганиш жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 1899 та айбдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўллашга оид материаллар судларга тақдим этилган ва шуларнинг 1381 тасини кўриб чиқиш натижаси бўйича 250,2 млн. сўмлик жарималарни ундиришга оид суд қарорлари қабул қилинган.

Ўзбошимчалик билан барпо этилган биноларни буздириш жараёни

Ўзбошимчалик билан барпо этилган бинолар бартараф этилгандан кейин уй-жой фонди кўриниши

Абдуназар Эрдонов

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи