• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 12.12.2018 | 23:
Ўтган кун давомида (2018 йил 11-декабр) 45 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 3 (ССТ), Тошкент шах. – 9 (ССТ –7, ИСТ –2), Тошкент вил. – 5 (ССТ –3, ИСТ–2), Андижон вил. –3 (ССТ –2, К–1), Наманган вил. – 5 (ССТ–4, К –1), Фарғона вил. – 3 (ССТ–2, К –1), Сирдарё вил. – 4 (ССТ – 3, ЭТ – 1), Жиззах вил. – 4 (ССТ –2, К –2), Самарканд вил. – 2 (ССТ), Қашқадарё вил. – 6 (ССТ – 2, К– 2), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 21.11.2018 | manba: Axborot xizmati |  |

Уй-жой фондини сақлаш ва фойдаланишдаги камчиликлар бартараф этилмоқда

Республикамиздаги мавжуд кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш, ушбу уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун муносиб шарт-шароит яратиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирилиги томонидан кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Уй-жой фондини сақлаш ва ундан тўғри фойдаланишни таъминлаш борасида масъул бўлган ширкатлар фаолиятини мувофиқлаштириш муҳим йўналишлари ҳисобланади.

Бироқ, уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида ҳам ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуд бўлиб, уларни ўрганиш ва бартараф этиш бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.

Мазкур муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш соҳасида ваколатли бўлган орган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирилиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси республикамизнинг барча ҳудудларида ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Бугунги кунда инспекция ўз ваколатлари доирасида уй-жой фондларини сақлаш ва фойдаланишни тартибга солиш борасида муайян яъни, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ушбу соҳадаги фаолиятини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Инспекция томонидан 2018 йилнинг 9 ойи давомида 260 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти ўрганилган. Ўрганиш натижаларига кўра, уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланишни соҳасида қатор камчиликлар яъни, олинган имтиёзли кредитлар ва уй-жой мулкдорларидан йиғилган мажбурий бадал пулларини мақсадсиз ишлатиш, пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилмаган иш ҳажмига қўшиб ёзиш ва ш.к. ҳолатлар аниқланган.

Жумладан, ширкатлар томонидан 185 та ҳолатда 2,9 млрд. сўмлик банкдан олинган имтиёзли кредит ва уй-жой мулкдорларидан йиғилган мажбурий бадал пуллари мақсадсиз ишлатиб юборилган, шу жумладан пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилмаган иш ҳажмига қўшиб ёзилган бошқа талон-тарожликларга йўл қўйилган.

ишлар хажмига қўшиб ёзиш йўли билан асоссиз равишда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳисобидан олинган 206,3 млн. сўмлик маблағлар айбдорлардан ширкат фойдасига қайтарилди, 2,0 млрд. сўмлик маблағлар бўйича қўшиб ёзиш ёки талон-тарож қилишга оид аниқланган 99 та ҳолатдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича тўпланган ҳужжатлар айбдор шахсларга қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларга юборилди.

Шу билан биргаликда, шаҳарсозлик ва қурилиш норма қоидаларига зид равишда ўзбошимчалик билан турар-жойларнинг конструкцияларига ўзгартириш киритиш орқали уларнинг табиий офатлар (зилзила, сув тошқини ва ш.к)га бардош бера олмайдиган ҳолатгача келиб қолишига сабабчи бўлиш орқали фуқароларнинг хавфсиз яшашларига рахна соладиган ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ва жойида бартараф этиш, келгусида буни олдини олиш мақсадида инспекция томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Инспекция томонидан 10264 та уй-жой фондларида 9742 та ҳолатда ноқонуний қурилмалар мавжудлиги аниқланиб, уларни ихтиёрий равишда бузиш ҳақида уй-жой мулкдорларига мажбурий кўрсатмалар берилган, 5362 та ноқонуний қурилмалар уй-жой фонди эгалари ҳисобидан буздирилган.

Шу билан биргаликда, Инспекция томонидан кўп хонадонли уйлардаги умумий мулкни техник жиҳатдан текшириш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Инспекция томонидан уй-жой фондларининг техник ҳолати ўрганилганда, уй-жой фондларининг том қисми таъмирланмаганлиги, ертўла қисмлари ва улардаги муҳандислик ускуналари таъмирталаб ҳолатда эканлиги, фрамуга ойналари ўрнатилмаган-таъмирланиши лозимлиги, кириш йўлаклари, тратуарлар, электр ускуналари таъмирланмаганлиги, видео кузатув камералари, кириш йўлакларига соябонлар ўрнатилмаганлиги ва тик кувурлар таъмирга муҳтож эканлиги каби 18 мингдан зиёд камчиликлар мавжудлиги аниқланиб, шундан 15 мингидан ортиғи бартараф этилди. Бугунги кунда қолган камчиликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Уй-жой фондларини техник ҳолатларини ўрганишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 1502 та маъмурий жарималар қўллашга оид иш ҳужжатлари судларга тақдим этилиб, 852 таси бўйича 208,1 млн. сўмлик жарималарни ундиришга оид суд қарорлари қабул қилинган, қолганлари бўйича суд иши жараёни кетмоқда.

Бугунги кунда, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан республикамизнинг барча ҳудудларидаги мавжуд уй-жой фондлари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

томонидан кўп хонадонли уй-жой фондларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳолати ўрганиб чиқилганида, 13581 та уй-жой фондининг мавсумга тайёргарлик ишлари ва бошқа техник ҳолатлар юзасидан бир қатор камчиликлар мавжудлиги аниқланиб, мавжуд камчиликларнинг 10241 таси ёки 75 фоизи жойида бартараф этилди. 1589 таси ёки 12 фоизи бўйича таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Вақтинча ишлар тўхтаб қолган 914 та (ёки 7 фоиз) уй-жой фондлари бўйича таъмирлаш ишларини ниҳоясига етказиш чоралари кўрилмоқда.

Инспекция томонидан бугунги кунда таъмирлаш ишлари тўхтаб турган 837 та уй-жой фондидаги ишларнинг 321 таси бўйича кредит маблағи ажратилмаганлиги аниқланиб, ушбу уй-жой фондлари учун тегишли тижорат банкларини жалб этган ҳолда кредит маблағларини зудлик билан ажратиш чоралари кўрилди, 17 таси бўйича пудратчи ташкилотлар томонидан шу кунга қадар ишлар ниҳоясига етказилмасдан ижросиз ётганлиги бартараф этилди.

Инспекция томонидан кўп хонадонли уй-жой фондларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳолати ўрганиш жараёнида уй-жой фондининг том қисми бўйича аниқланган 1671 та камчиликларнинг 1157 таси ёки 69 фоизи ўрганиш жараёнида бартараф этилди, 210 таси ёки 13 фоизи бўйича таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда, бугунги кунда аввал вақтинча тўхтатиб қўйилган 230 та ёки 14 фоиз уй-жой фондларидаги ишлар ниҳоясига етказилди.

Шунингдек, уй-жой фондининг том қисми бўйича 2018 йилда бажарилиши режалаштирилмаган 74 таси ёки 4 фоизи бўйича ишларни 2019 йил Дастурига киритилди.

Бундан ташқари, уй-жой фондининг ертўла қисми бўйича аниқланган 1010 та камчиликларнинг 524 таси ёки 52 фоизи ўрганиш жараёнида бартараф этилган, 219 таси ёки 22 фоизи бўйича таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда, бугунги кунда аввал вақтинча тўхтатиб қўйилган 170 та (ёки 17 фоиз) уй-жой фондларидаги ишлар ниҳоясига етказилди.

Уй-жой фондининг фасад қисми бўйича аниқланган 1145 та камчиликларнинг 850 таси ёки 74 фоизи ўрганиш жараёнида бартараф этилган, 123 таси ёки 11 фоизи бўйича таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда уй-жой фондининг фасад қисми бўйича аввал вақтинча тўхтатиб қўйилган 56 та ёки 5 фоизи бўйича ишларни ниҳоясига етказилди. Шу йилда бажарилиши имкони йўқ деб эътироф этилган 116 таси ёки 10 фоизи бўйича ишлар хажми келгуси йил Дастурига киритилди.

Ушбу йўналишдаги ишлар инспекция томонидан давом эттирилмоқда.