• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 26.02.2020 | 21:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 19-Феврал) 15 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах. –2 (ИСТ–1, ГорПЭС–1), Фарғона вил. –1 (ИСТ), Сирдарё вил.–2 (ССТ), Жиззах вил. –1 (К), Бухоро вил. –5 (ССТ–3, К–2), Қашқадарё вил. –5 (ССТ–1, ИСТ–2, К–2), Хоразм вил. –1 (ССТ).
 18.08.2018 | manba: Axborot xizmati |  |

Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолати ўрганиб чиқилди

Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазири Музаффар Салиев раҳбарлигида вазирлик мутахассилари таркибидаги ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Қарори билан тасдиқланган Сирдарё вилоятининг Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туман марказлари хамда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси доирасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишиш мақсадида
2018 йилнинг 16 август куни лойиҳа ҳудудида бўлди

Лойиҳа доирасида вилоятдаги 155 та қишлок аҳоли яшаш пунктларидаги 354,0 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. Жами қуриладиган ичимлик сув қувурлари узунлиги 3000 км ни ташкил этади. Қуввати 145,0 минг м3/сут бўлган сув иншоотлари қурилади.

Жумладан, “Туртом ва Сирғали сув кўтариш иншоотини реконструкция қилиш орқали қувватини кунига 50,0 минг м3 га етказиш,  “Бешбулоқ сув кутариш иншоотини реконструкция қилиш оркали қувватини 108, 0 минг м3га етказиш, 388 км магистраль, 852 км сув тарқатиш тармоқлари, 245 км абонентларга ичимлик сув етказиб берувчи сув тармоқлари, 57 та сув тақсимлаш шахобчалари қурилиши кўзда тутилган. Энергия ҳамда сувни тежайдиган технологиялар ва ускуналарни татбиқ этиш натижасида электр энергия харажатларини 25-30% гача камайтириш кўзда тутилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида лойиҳа ҳудудидаги аҳолининг ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 35 дан 78 % гача ошиши кутилмоқда.

 

Ишчи гуруҳ томонидан лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қалоқликка йўл қўйилган объектларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди, юзага келган муамолларлар ечими бўйича чоралар кўрилди.

Жумладан, лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижасида “China Petrolium Pipeline Bureau” (Хитой) компаниси тамонидан ҳамда “TEXNO ATINAK  Ltd”  (Озарбайжон) компанияси тамонидан олиб борилаётган қурилишмонтаж ишларида жиддий қалоқликга йўл қўйилганлиги аниқланди. Бу эса ўз навбатида бутун лойиҳани белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилмаслик хавфини туғдирмоқда.

Ўрганиш натижалари асосида, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, лойиҳалар доирасидаги қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М. Салиев мутасадди ходимларга, пудратчи компанияларга, бюртмачи ва техник назоратчиларга аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берди.

Белгиланган топшириқ ва вазифалар ижроси ҳамда лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати жорий йилнинг 16 сентябргача қайта ўрганиб чиқилади.

 

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo