• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 17.09.2019 | 17:
Ўтган кун давомида (2019 йил 16 сентябр) 24 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –6 (ССТ–3, ИСТ–3), Тошкент вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–9 (ССТ–6, К–3), Сирдарё вил. –1 (ССТ), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бхоро вил.–3 (ССТ), Қашқадарё вил. –2 (ССТ), Хоразм вил. –1 (ИСТ),
 09.08.2018 | manba: Axborot xizmati |  |

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди

2018 йил 8 август куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан “2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни бетолафот ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган топшириқ ва вазифаларини ижроси доирасида режалаштирилган чора-тадбирлар  тўғрисида” мавзусида Матбуот анжумани ташкил этилди.

 Ушбу матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосарлари, вазирлик маъсул ходимлари ва ОАВ вакиллари  иштирок этишди.

         Матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Джамалов Ғофир Орибжонович 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни бетолафот ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган топшириқ ва вазифаларини ижроси доирасида режалаштирилган чора-тадбирлар  тўғрисида маълумотлар берди.

Бугунги кунда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида 2018/2019 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди.

Жорий йилнинг 12 июлида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича вазирлик марказий аппарати, вазирлик тизимидаги барча ташкилот ва корҳоналарга аниқ вазифалар белгиланди. 

Вазифаларни белгилашда ўтган йиллар давомида тўпланган тажрибага таянган ҳолда, аввалам бор 2017/2018 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида йўл қўйилган камчиликларни таҳлили асосида 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Жумладан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мутасадди вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги ишларни амалга оширилиши режалаштирилди:

Иссиқлик таъминоти тизими бўйича:

7 та марказий қозонхона, 3 та махаллий қозонхон, 32 та иситиш қозонлари ва 49.54 км  иссиқлик тармоқларида мукаммал таъмирланади;

70 та марказий қозонхона, 40  та махаллий қозонхона, 831 та иситиш қозонлари,  873  км иссиқлик тармоқлари жорий таъмирланади ва 80,3 км иссиқлик қопламалари алмаштирилади;

 

Кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш бўйича:

7657 та кўп қаватли уй-жойларни таъмирланади, ушбу мақсадларга тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари, республика бюджети маблағлари ҳисобидан жами 509 174,5 млн.сўм ажратилади.

Хусусан: республика бўйича кўп қаватли уй-жойларнинг:

3970,3 минг кв.м том қисми мукаммал ва жорий таъмирланади,

15744 та кириш йўлаклари таъмирланади,

14725 та темир эшиклар ва кодли қулфлар ўрнатилади,

5929 та кўп қаватли уй-жойларнинг ички мухандислик тармоқлари ва коммуникациялари таъмирланади,

5513 та кўп қаватли уй-жойнинг фасад қисми таъмирланади,

431 та лифтлар таъмирланади ҳамда Тошкент шаҳридаги 162 та лифт алмаштирилади.

Бундан ташқари, куп хонодонли уйларга туташ ҳудудларда 1331 та болалар майдончаси барпо этилади, 1516 та болалар майдончаси  таъмирланади, 130 683 пог.метр ирригация тизими таъмирланади, кўп қаватли уй олди қисми 754,71 минг.кв.м йўлаклари (тротуар) бетон қоришмаси билан қопланади, кўп қаватли уйларнинг 7120 та ташқи ёритиш ускуналари (количество светоточек) таъмирланади.

Ичимлик сув таъминоти бўйича:

610.9 км совуқ сув таъминоти қувурларни жорий ва 181.3 км қувурларни мукаммал таъмирланади.

 

Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш борасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ОАВ орқали ва вазирлигимизнинг расмий веб-сайтида (http://mjko.uz/) ёритиб борилади. 

 

Матбуот анжумани якунида оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига вазирлик ходимлари томонидан атрофлича жавоб берилди.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo