• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 30.09.2020 | 6:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
 08.06.2018 | manba: Axborot xizmati |  |

Норин ва Учқўрғон туманларида ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Давлатимиз Раҳбари жорий йил 2-3 май кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида аҳолини қийнаётган сув таъминотидаги муаммоларни ечими юзасидан вазифа ва топшириқлар бердилар.

Бугунги кунда ушбу топшириқларни амалга ошириш борасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Наманган вилоятининг Учқўрғон ва Норин туманларида ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича жадал ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, лойиҳалар бўйича қисқа муддатда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди, пудратчи ташкилотлар аниқланди ва қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилди. Лойиҳаларни амалга ошириш муддати 2018-2019 йилларга мўлжалланган.

Лойиҳалар доирасида:

Норин туманида: 14 та маҳалларда истиқомат қилувчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 16,3 км ичимлик сув тармоғи тортиш, 24,5 км ичимлик сув тармоғларини реконструкция қилиш, 2 та тик қудуқларни реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Учқўрғон туманида: 6 та маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3та сув олиш қудуғини қазиш, 12та сув олиш қудуғини реконструкция қилиш, узунлиги 13 км сув тармоғларини қуриш, 9,7 км. сув тармоқларини реконструкция қилиш, 1та сув босими минорасини қуриш, 2тасини реконструкция қилиш, 1та сув кўтариш насос станциясини реконструкция қилиш ҳамда 2та трансформатор ускуналарини ўрнатиш кўзда тутилган.

Режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун талаб этилаётган 16 млрд сўм маблағ Учқўрғон туманидаги “Узтекс гуруҳи” корхоналарининг таклифига асосан, улар томонидан ҳомийлик асосида ажратилмоқда.

Ҳозирда, бир ой ичида Норин тумани Фурқат маҳалласида 7,3 км сув қувурлари тортилди, Учқўрғон тумани Саноат маҳалласининг Беруний, Собир Камол ва Байналминал кўчаларида 4,5 км сув қувурлари тортилди, жами 1,2 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Шунингдек, “Учқўрғон-2” сув иншоотида ховузлар лойқадан тозаланиб, тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.

Объектларда 14 та экскаваторлар, 7 та самосвал автомашиналари, 1 та сув ташиш автомашинаси, 1 та грейдер ва 1 та каток ҳамда 47 нафар ишчилар ишламоқда.

Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 60 900 дан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo