• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 17.09.2019 | 18:
Ўтган кун давомида (2019 йил 16 сентябр) 24 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –6 (ССТ–3, ИСТ–3), Тошкент вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–9 (ССТ–6, К–3), Сирдарё вил. –1 (ССТ), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бхоро вил.–3 (ССТ), Қашқадарё вил. –2 (ССТ), Хоразм вил. –1 (ИСТ),
 20.03.2018 | manba: Axborot xizmati |  |

Бекобод шаҳри аҳолисини ичимлик суви билан таъминланиши яхшиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев мамлакатимиз ҳудудларига ташрифи давомида мунтазам равишда аҳоли билан мулоқот қилиб, одамларнинг турмуш шароити билан қизиқади, уларни қийнаётган масала ва муаммоларга алоҳида эътибор қаратади.

Жумладан, Президентимиз 2017 йил 18 август куни Бекобод шаҳрига ташрифи давомида аҳолини қийнаётган сув таъминотидаги муаммоларни ечими юзасидан вазифа ва топшириқлар берган эди.

Бугунги кунда, Наврўз умумхалқ байрами арафасида Бекобод шаҳрида ишга туширилган магистрал сув қувури ва сув тақсимлаш иншоотини қўриш ва реконструкция қилиш ишлари ана шу вазифалар ва топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилган.

Ушбу мақсадларда 2017 йил 24 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент вилояти Бекобод шаҳри аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан қисқа муддат ичида “Бекобод шаҳри 3-сон сув тақсимлаш иншоотидан Бекобод шаҳригача ичимлик сув қувури қурилиши ва 3-сон сув тақсимлаш иншоотини реконструкцияси” лойиҳаси амалга оширилди.

Лойиҳа доирасида 12,0 млрд. сўм маблағлар ҳисобига диаметри 800 мм, узунлиги 9,6 км бўлган магистрал сув қувури қурилди ва 3-сон сув тақсимлаш иншооти реконструкция қилинди.

Бунинг натижасида Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи аҳолини ичимлик суви билан таъминланиши яхшиланди.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo