• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 17.09.2019 | 18:
Ўтган кун давомида (2019 йил 16 сентябр) 24 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –6 (ССТ–3, ИСТ–3), Тошкент вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–9 (ССТ–6, К–3), Сирдарё вил. –1 (ССТ), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бхоро вил.–3 (ССТ), Қашқадарё вил. –2 (ССТ), Хоразм вил. –1 (ИСТ),
 17.04.2018 | manba: Axborot xizmati |  |

Қадрли Ҳамкасбларим, Азиз дўстлар!

Ўзбекистон Республикаси Ўй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
М. Салиевнинг 18 апрель - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси
ходимлари куни муносабати билан байрам табриги

 

Қадрли Ҳамкасбларим, Азиз дўстлар!

Аввало, сиз, азизларни – уста чилангарлар ва лойиҳачиларни, механик ва технологларни, кочегар ва операторларни, оддий ишчиларни ва мухандисларни, ҳурматли фахрийларни, ҳалқимизга уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига дахлдор барча ходимларимизни мамлакатимизда илк бор нишонланаётган қутлуғ сана – 18 апрель Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

 

Азиз дўстлар!

Барчамизга маълумки бундан бир йил муқаддам Давлатимиз раҳбари мухтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев ташабуси билан 2017 йил
18 апрель куни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилди. Мамнунлик билан айтишим мумкунки айнан шу сана 2018 йил
2 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланди.

Аҳолимизнинг турмуш даражасини ошириш, қулай яшаш шароитларни яратиш, уларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, ижтимоий объектларнинг фаолиятини таъминлаш борасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси алоҳида ўринга эга деб айтсак хеч муболоға бўлмайди. Бинобарин, аҳолининг барча қатламлари турмуш даражаси ва жамиятимиздаги ижтимоий муҳит муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй-жой коммунал соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши билан чамбарчас боғлиқ.

Шу сабабли Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси Давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимизнинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда. Вазирлигимизнинг ташкил этилгани, соҳадаги кейинги йиллар давомида юзага келган ўта долзарб муаммолар ечимига қаратилган бир қатор меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинганлиги, шунингдек, 18 апрель Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни деб белгиланганлиги шундан яққол далолат бермоқда.

 

Ҳурматли касбдошларим.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилганлигидан сўнг кисқа фурсат ичида соҳани давлат томонидан бошқаришнинг ягона ва мақбул тизими шакллантирилди. Аҳолини замонавий ва сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Кўп хонадонли уйларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини барпо этиш ҳамда реконструкция ва модернизация қилиш соҳасида мақсадли давлат дастурлари қабул қилинди ва амалга оширилмоқда. Жумладан:

1. Яратилган мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий базага асосан соҳада мутлақо янги марказлаштирилган тизим шакллантирилди. Хусусан, бугунги кунда вазирлик тасарруфида 304 корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Уларда 32 мингдан ортиқ малакали ишчилар, муҳандис-техник ходимлар, мутахассислар меҳнат қилмоқда. Шу билан бирга мамлакатимиздаги 5443 хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти вазирлигимиз томонидан мувофиқлаштирилмоқда.

2. Ҳаёт учун зарур ва муҳим бўлган тоза ичимлик сув таъминоти соҳасида 2017 йил якунлари бўйича Республикамиз бўйича 850 мингдан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланишини яхшилашга эришдик.

Хусусан, 129,9 млрд. сўм миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирилиши ҳисобига 272 қишлоқ аҳоли пунктларида 726,7 км сув тармоқлари ётқизилган, 119 та ер ости сув қудуқлари ковланди ва 170 та насос ускуналари ўрнатилди.

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан умумий қиймати 26,4 млрд.сўм, узунлиги 101 км бўлган Қўнғирот-Мўйноқ сув қувури ва “Қўнғирот” сув тақсимлаш иншооти қурилди. “Хўжаипок” туманлараро сув қувурининг “Шеробод”, “Гурин” ва “Сарой” сув тақсимлаш иншоотлари ҳамда 14,4 км магистрал сув қувурларида қурилиш, Бойсун туманидаги “Авлод” сув олиш иншоотида реконструкция ишлари якунланди.

Шу билан бирга Тошкент вилояти Бекобод шаҳри аҳолисининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 12 млрд сўм маблағлар ҳисобидан узунлиги 9,6 км диаметри 800 мм бўлган сув тармоғи қурилди ва насос станцияси реконструкция қилинди.

Халқаро молиявий институтларининг 48,7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ҳисобидан Жиззах, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятларида 89 км магистрал сув тармоғи, 331 км ичимлик сув ва 31,5 км канализация тармоқлари, 10 та сув тарқатиш иншооти, 18 дона сув қудуғи ҳамда 3 та насос станцияси қурилди.

3. Иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти соҳасида 2017 йилда қўшимча равишда 8114 та хонадон иссиқлик энрегияси ва иссиқ сув билан узлуксиз таъминланди. Хусусан, 98 та марказий иситиш қозонхоналари, 67 та маҳаллий қозонхоналар, 802 дона турли қувватдаги қозонлар, 616 км дан ортиқ магистрал ва тарқатувчи иссиқлик тармоқлари таъмирланди ва 143 км иссиқлик тармоқларини изоляциялаш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, кўп йиллар давомида фаолият юритмаётган 5 та локал қозонхоналар ишга туширилди, имтиёзли кредитлар асосида иссиқлик таъминотидан узилган хонадонларда 2200 тадан зиёд индивидуал икки контурли қозонлар ўрнатилди.

4. Кўп қаватли уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида ишлаб чиқилган Дастур ва жадваллар асосида 10 минг 218 та кўп қаватли уйлар мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилди, уйларга туташ худудларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ушбу мақсадларга 2017 йилда тижорат банклари томонидан 3588 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига 586,6 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратилди.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 сентябрдаги Қарори билан ташкил этилган “Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамияти Давлат органлари, ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий қилиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширмоқда.

Бу ишлар ўз ўзидан бўлгани йўқ. Энг аввало шундай марраларга вазирлик тизимдаги кўп минг сонли ходимларимизнинг фидокорона, ҳалол ва заҳматли меҳнати туфайли эришиб турибмиз.

Шу каби ишларнинг амалга оширилиши яқин йилларда шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфасини буткул ўзгартириб юбориши билан бирга, аҳолини замонавий ва сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш даражаси янада юксалтиради.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида олиб бораётган кенг кўламли ишларимизнинг аҳамиятини халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди. Бу йўналишда қабул қилган муҳим дастурларимиз айнан сизларнинг меҳнатингиз, маҳоратингиз туфайли ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмоқда ва буни юртимиздаги кўплаб хонадон эгалари чуқур миннатдорлик билан эътироф этишмоқда.

 

Ҳурматли касбдошлар!

Ҳамма ютуқларимиз ўзимизники. Унга маҳлиё бўлиб қолиш ниятидан йироқмиз.

Олдимизда соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган бир қатор залварли ва долзарб масалалар турибди, уларнинг ечимини топиш ҳамда аҳолини замонавий ва сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш даражасини янада юксалтириш каби муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши барчамиздан ҳамжиҳатликда, фидокорона меҳнат қилишимизни талаб этади.  Бу борада нималар қилишимиз керак?

Биринчидан, соҳага оид меъёрий – ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида ишларимизни изчил давом эттириш зарур. Бунда, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқишга қаратилган «Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этмоқда.

 

Иккинчидан, ичимлик суви, канализация ва иссиқлиқ таъминоти тизимларини ривожлантириш, реконструкция ва модернизация қилиш, янги объектларни барпо этиш, уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қабул қилинган Давлат дастурларини ижросини тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажаришини таъминлаш. Хусусан, 2018 йилда:

Аҳолимизни ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида:

Халқаро молия институтларининг 81,5 млн АҚШ дол. кредити ҳисобидан Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ичимлик ва оқова сув тизимини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича 8 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган, жумладан 137 км. магистрал сув тармоғи, 338 км. ичимлик сув тармоғи, 53,0 км. канализация тармоғи, 9 та сув тарқатиш иншооти, 29 дона сув қудуғи ва 4 та насос станциясини қуриш назарда тутилган;

Молия вазирлиги ҳузуридаги «Тоза ичимлик суви» жамғармаси, «Оролбўйи» жамғармасининг жами 584,7 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан ҳудудлардаги 301 та аҳоли пунктларида 1434 км. ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда 254 та ичимлик суви иншоотларини қурилади ва реконструкция қилинади.

Куп хонадонли уйларни ва ижтимоий объектларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида:

13 та марказий қозонхоналар реконструкция ва модернизация қилинади (99, 4 км. тармоқлар билан бирга); 36 та маҳаллий қозонхоналар реконструкция ва модернизация қилинади (4,4 км. тармоқлар билан бирга); 81 та маҳаллий қозонхоналар қурилади (3,4 км. тармоқлар билан бирга);
1281 та кўп қаватли уйлардаги 29,5 мингта хонадонга замонавий индивидуал икки контурли қозонлар ўрнатилади. Ушбу мақсадларга 213 млрд сўм миқдордаги маблағлар йўналтирилади.

 

Кўп хонадонли уй-жой фондини жорий ва капитал таъмирлаш борасида:

6,5 мингта кўп қаватли уйларнинг 2,5 млн. кв.метр том қисмларини капитал ва жорий таъмирлаш, 4,0 мингта уйда ертўла мухандислик тармоқларини,
13,8 мингта подъездларни таъмирлаш, 8,7 мингта темир эшикларни ўрнатиш, 1,4 мингта болалар майдончаларини қуриш ва мавжуд 1,5 мингтасини таъмирлаш, 754 минг кв.метр тротуар ётқизиш, 4,4 мингта ноқонуний қурилмаларни бузиш ва 451 та лифт мосламаларини таъмирлаш режалаштирилди.

Ушбу мақсадларга жами 764,0 млрд.сўм маблағлар режалаштирилган,
шу жумладан бюджет маблағлари ҳисобидан 47,0 млрд.сўм, тижорат банклар кредити эвазига 600 млрд.сўм, ширкатлаларнинг ўз маблағлари эвазига 70,0 млрд.сўм миқрида маблағлар ажратилиши кўзда тутилган.

Учинчидан, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига қайта тикланадиган энергия манбалари, энергия ва ресурс тежайдиган янги технология ҳамда ускуналарни кенг жорий этиш масалалари устувор вазифа саналади.

Тўртинчидан, Вазирлик марказий аппарати ҳамда вазирлик таркибидаги ташкилот ва корхоналарнинг тузилмасини такомиллаштириш, уларнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини соғламлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолият самарадорлигини ошириш сингари кенг кўламли ишларни амалга оширишга ҳам жиддий эътибор қаратамиз.

Бешинчидан, яна бир муҳим масала – соҳада малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини яратишдир. Бу тизим соҳага оид мутахассисларни тайёрлаётган касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаси ва малака ошириш ўқув марказидан иборат бўлиши керак. Шунингдек, ёш мутахассисларни хорижда ўқув стажировкаларини ўтказиш орқали қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни замонавий тизимини ташкил қилиш кўзда тутилмоқда. Ахир дунёнинг илғор тажрибасида ўзлаштирмасдан туриб, тараққиётга эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди.

Олтинчидан, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, истеъмолчилар томонидан амалга ошириладиган тўловларни шаффофлигини таъминлаш борасида ягона биллинг тизимини татбиқ қилишни, шунингдек, уй-жой коммунал хўжалик объектлари, барча истеъмолчиларни замонавий ҳисобга олиш-ўлчаш приборлари билан таъминлаш ишларини давом эттириш ҳам зарур.

Шу билан бирга 2018 йил ва келгуси йиллар давомида Давлатимиз Раҳбарининг республика худудларига ташрифи чоғида аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, куп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш-тиклаш, истеъмолчиларни ичимлик суви ва иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида берган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш - бизнинг устувор вазифамиз бўлади.

Ушбу дастуриламал ҳужжатларнинг ижроси аввало халқнинг розилиги ва қулай шароитларга эга бўлиши учун, юрт ва ватан тараққиёти, шаҳарларимиз ва гўшаларимиз ободлиги ва кўркамлигига хизмат қилиши, шубҳасиз.

Азиз дўстлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” ғояси асосида аҳолини замонавий ва сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича олдимизда турган шу каби эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришга барчамиз астойдил киришганмиз ва ишончим комилки бу борада кутилаётган натижаларга эришамиз.

Бунинг учун эса соҳасида меҳнат қилаётган барча ишчи, ходимлар ва юқори лавозимдаги раҳбарлардан чуқур билим, юқори касбий маҳорат, изланиш, ташаббускорлик ва фидойилик каби фазилатлар талаб этилади.

Бугунги байрам тадбиримизда иштирок этаётган қадрли Ҳамкасбларимга, Сизлар тимсолингизда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган барча ишчи ва ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Сизларни касб байрамимиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, олижаноб фаолиятингизда ва шахсий ҳаётингизда ютуқ ва омадлар, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Доимо хушкайфиятлик ва кўтаринкилик қалбларингизни тарк этмасин.

 

 

 

 

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo