• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 17.09.2019 | 17:
Ўтган кун давомида (2019 йил 16 сентябр) 24 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –6 (ССТ–3, ИСТ–3), Тошкент вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–9 (ССТ–6, К–3), Сирдарё вил. –1 (ССТ), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бхоро вил.–3 (ССТ), Қашқадарё вил. –2 (ССТ), Хоразм вил. –1 (ИСТ),
 14.04.2018 | manba: Axborot xizmati |  |

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди

2018 йил 11 апрель куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тубдан янгилаш, такомиллаштириш, иш сифатини ошириш ва молиявий-иқтисодий барқарорлигини тиклаш ҳамда аҳоли розилигини таъминлаш борасида белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзусида Матбуот анжумани ташкил этилди.

 Ушбу матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари, вазирлик маъсул ходимлари ва ОАВ вакиллари  иштирок этишди.

         Матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Назиров Назиржон Тахирджанович хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тубдан янгилаш, такомиллаштириш, иш сифатини ошириш ва молиявий-иқтисодий барқарорлигини тиклаш ҳамда аҳоли розилигини таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берди.

Кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва улардан фойдаланиш тизимини комплекс ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда республика бўйилаб 33 415 мингдан ортиқ кўп қаватли уй-жойлар мавжуд бўлиб, мазкур уйларни бошқариш бўйича 4 488та ширкат фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида ширкатлар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш борасида вазифалар белгилаб берган эди. Жумладан, Давлатимиз Раҳбари “Яна бир муҳим масала – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада янги тузилган вазирлик – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташаббус кўрсатиб ишлаши керак, дея таъкидлаган эди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 1-декабрига қадар “Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Лойиҳада:

уй-жой мулкдорлари ширкатлари соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқиш;

уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш;

уй-жой мулкдорлари ширкатларининг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этилишидаги масъулиятини ошириш чоралари;

уй-жой мулкдорлари ширкатлари молиявий-хўжалик фаолияти ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган механизмлари;

умумий мулк объектларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмлар назарда тутилади.

Бугунги кунда лойиҳани ишлаб чиқиш юзасидан вазирлик томонидан иш режалар тасдиқланди ва 10 дан ортиқ вазирлик идоралар ва нодавлат ташкилотлардан 20дан зиёд мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳи тузилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди томонидан Уй-жой кодексини янги тахрирда қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, тегишли вазирлик идоралар томонидан ишчи гуруҳи шакллантирилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 апелдаги ПҚ-2922-сон Қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарор билан 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) тасдиқланган:

Ўтган 2017 йилда 8 343 та уйда жами 3 млн. 611 минг кв.м томлар таъмирланди, 18 696 та кириш йўлаклари таъмирланди, 8 454 та уйнинг ертўла қисмларида мухандислик тармоқлари таъмирланди, 101 минг кв.м хажмда йўлаклардаги фрамуга ойналари алмаштирилди, 1 216 та янги болалар майдончалари қурилди ва 2 080 таси таъмирланди, 14 297та ноқонуний қурилмалар бузилди, уйларнинг олдида (тротуар) 992 минг кв.м йўлакларни бетон қоришмаси билан қоплаш ишлари бажарилган.

Дастур юзасидан жорий йилда 2017 йилга нисбатан икки баробар (53 фоизга) кўпроқ ишлар хажми амалга оширилади, бунда худудларда жойлашган кўп қаватли уй – жойларни намунавий шаклга келтириш концепцияси асосида амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча иш турлари хажмига алоҳида этибор қаратилди. Биринчи навбатда ажратилаётган имтиёзли кредитлар уйларни том ва фасад қисмларини таъмирлашга, уй олд қисмидаги йўлакларни (тротуар) таъмирлашга, ертўла қисмини тартибга келтиришга ва болалар майдончаларини қурилишига йўналтирилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган  ишлар хажмини амалга ошириш учун хар бир уй-жой кесимида ширкатлар иш режасини ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитларини ўз вақтида  ажратилиши юзасидан тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган.

Амалга оширилаётган ишлар сифатини босқичма-босқич назорат қилиш бўйича жойлардаги Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Вазирлигининг 654 та  мутахассис ходимлари ҳамда Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг 68 та инспектор ходимлари  жалб қилинган.

Шунингдек, аҳолини кўп хонадонли уйларни бошқариш уй-жой муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ахборот билан таъминлаш, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига шартнома асосида бухгалтерлик ҳисобини юритиш, консалтинг хизматлар кўрсатиш ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан мажбурий бадаллар йиғиш хизматлари кўрсатадиган «Ягона ҳисоб-китоб маркази» давлат унитар корхоналарси ташкил қилиниб, хусусий уй-жой мулкдорларига хизмат кўрсатилмоқда.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига шартнома асосида кўп хонадонли уй-жой фондини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишҳамда уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш хизмат кўрсатадиган Шунингдек, “Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхонаси ташкил қилиниб, хусусий уй-жой мулкдаорларига хизмат кўрсатилмоқда.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошкарувининг раислари «Коммуналўқув» ўқув-услубий маркази» давлат унитар корхонасида туман (шаҳар) уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи тавсиясига асосан малака ошириб, тегишли сертификатларга эга бўлмоқда бугунги кунда шундай номзодларнинг 800га яқин ўқитилди.

Номзодларга шароит яратиш мақсадида ўқишлар жойларда ташкил қилинмоқда.

Шу билан бирга, ширкатларнинг хуқуқий мақоми, яъни нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида фаолият юритиши хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси ва бевосита иштирокида амалга оширилишини тақоза этади. Бироқ амалда ширкат аъзолари аксарият ҳолларда ширкат фаолиятида, уни назорат қилиш масалаларида иштирок этишмайди, ширкат аъзолари умумий йиғилишининг ваколатидаги масалалар бўйича ширкат раислари якка тартибда қарор қабул қилишади. Бунинг натижасида 2017 йилда ва 2018 йилнинг 1 кварталида аҳолидан келиб тушган ариза ва шикоятларнинг аксарияти (65-70%) айнан ширкатларнинг фаолияти билан боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” ғояси асосида вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тубдан янгилаш, такомиллаштириш, иш сифатини ошириш ва молиявий-иқтисодий барқарорлигини тикланишига хизмат қилади.

 

       

 

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo