• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 17.09.2019 | 17:
Ўтган кун давомида (2019 йил 16 сентябр) 24 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –6 (ССТ–3, ИСТ–3), Тошкент вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–9 (ССТ–6, К–3), Сирдарё вил. –1 (ССТ), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бхоро вил.–3 (ССТ), Қашқадарё вил. –2 (ССТ), Хоразм вил. –1 (ИСТ),
 13.03.2018 | manba:  |  |

Туркия Республикаси компаниялари билан хамкорлик

Туркия Республикаси компаниялари билан хамкорлик

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тамонидан инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш учун Туркия Республикасининг “Baykan Group”, “Allstar”, “Isi Proje Makina Ins. Iml. VeTic. Ltd. Sti.”, “Ozel Kazan Isi Mak. Gida Ins. Tah.San. ve Tie. Ltd” компаниялари билан хамкорлик ўрнатилди.

Республикамизда иситиш қозонхоналари ва ускуналари, айниқса қаттиқ ёқилғида ишлайдиган қозонларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари Туркиянинг “Isi Proje Makina” компаниясининг таъсисчиси - «Dalkiranlar» компаниясининг бош бошқарувчиси Хасан Далкиран (Hasan Dalkiran) билан муҳокама қилинди. Музокаралар натижасида “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамияти ҳудудида иситиш қозонларини ишлаб чиқариш учун қўшма корхона ташкил этишга келишилди ва  “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Туркиянинг «Dalkiranlar» компанияси ўртасида иситиш қозонхоналари ва ускуналарини республикамизда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонани тузиш тўғрисида 2017 йил 29 ноябрдаги келишуви имзоланди. Қўшма корхона учун Туркия давлатидан иситиш қозонларини ишлаб чиқариш ускуналари келтирилмоқда.

2017 йил 6 декабрь куни Туркия Республикасининг “Baykan Group” компанияси вакиллари билан вазирлик ва “ЭТМК” АЖ раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди. Учрашув натижалари ҳамда 2017 йил 7 декабрь куни Фарғона шаҳрига уюштирилган ташриф асосида “Фартип гарант монтаж” МЧЖ ва “Baykan Group” компанияси ўртасида якка тартибдаги икки контурли иситиш қозонларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхонани тузиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Тошкент шаҳридаги ИП ООО “TECHNO FUTURE” билан икки контурли хонадон ички иситиш қозонларини ишлаб чиқариш бўйича 2017 йил 7 ноябрда шартнома имзоланиб, ҳозирги кунда Туркия давлатидан иситиш қозонларини ишлаб чиқариш ускуналари келтирилмоқда. Жорий йил апрель ойидан икки контурли қозонларни ишлаб чиқариш бошланади.

Туркия Республикасининг “Ozel Kazan” компанияси вакиллари билан 2017 йил 7 декабрда вазирликда учрашув бўлиб ўтди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташаббуси билан “Ozel Kazan” компанияси ва Фарғона вилоятидаги “Теплообменник инжиниринг” МЧЖ ўртасида 2017 йил 8 декабрь куни кўмир ёқилғисида ишловчи катта қувватдаги иситиш қозонларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона тузиш бўйича дастлабки келишувга эришилди ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди.

2017 йилнинг декабрь ойида «STANDART PUMPA VE MAKINA SANAYI TIC. A.S.» компанияси вакиллари, вазирлик раҳбарияти ва «Сувмаш» насос ишлаб чиқариш корхонаси мутасаддилари ўртасида насос ишлаб чиқариш ва насосларни реконструкция қилиш бўйича Ўзбекистонда қўшма корхона очиш юзасидан музокаралар олиб борилди. Ушбу музокаралар натижасида «STANDART PUMPA VE MAKINA SANAYI TIC. A.S.» компанияси вакиллари томонидан қўшма корхона очиш бўйича таклифлар юборилиши маълум қилинган.

2017 йил 25 ноябрда Туркия Республикасининг “Erçelik” компанияси вакиллари томонидан Тошкент шаҳридаги “Иссиқлик маркази” АЖга қарашли 1-сонли марказий қозонхонасининг энергоаудити ўтказилди.

2017 йил 27-28 ноябр ва 19-28 декабр кунлари Туркия Республикасининг “Prosi endustriel sistemler ve otomasyon” компаниясининг вакиллари тамонидан Самарқанд ва Тошкент вилоятлари “Сувоқава” ДУКга тегишли Самарқанд ҳамда Олмалиқ шаҳарларидаги сув ишлаб чиқариш иншоотларини энергоаудити ўтказилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги таклифига асосан юртимизга Туркия Республикасининг «ER-GE» муҳандислик ва консалтинг компанияси вакиллари 2017 йил 23 ноябрда ташриф буюрди. Ўтказилган музокараларда вазирлик тизимидаги “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” ДУК ва «ER-GE» компанияси ҳамкорлигида Лойиҳа бюроси (Проектное бюро) ташкил этишга келишилди. Туркия Республикасининг «ER-GE» муҳандислик ва консалтинг компанияси ва “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” ДУК ўртасида ичимлик ва оқова сув тизими ҳамда иссиқлик таъминоти лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида “Kommunal Servis Injiniring Grup” қўшма корхонани тузиш бўйича 2017 йил 22 декабрь куни келишув имзоланди ҳамда 2018 йил 17 январда таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилди. Бугунги кунда қўшма корхона ўз фаолиятини бошлади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташаббуси билан Туркия Республикасининг “Bioland” компанияси ва Фарғона вилоятидаги “Фартип гарант монтаж” МЧЖ ўртасида тозалаш иншоатлари ускуналарини ишлаб чиқариш мақсадида 2018 йил 18 феврал куни “TRUZMANS” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона тузилди ва таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилди. Қўшма корхона ўз фаолиятини бошлади.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo