• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 17.09.2019 | 17:
Ўтган кун давомида (2019 йил 16 сентябр) 24 та авария ҳолати бартараф қилинди: Тошкент шах. –6 (ССТ–3, ИСТ–3), Тошкент вил.–1 (ССТ), Фарғона вил.–9 (ССТ–6, К–3), Сирдарё вил. –1 (ССТ), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бхоро вил.–3 (ССТ), Қашқадарё вил. –2 (ССТ), Хоразм вил. –1 (ИСТ),
 20.02.2018 | manba:  |  |

ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

ХАЛҚАРО МОЛИЯ  ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

 
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бугунги кунда Халқаро молия  институтларининг  имтиёзли  кредитлари  ҳисобидан,  якунлаш  муддати  2018-2021 йилларда бўлган 8 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.  
 
Осиё Тараққиёт Банки:  
“Жиззах  шаҳар  оқава  сув  тизимини  реконструкция  қилиш”  лойиҳаси  (2016 – 2020 йиллар);
“Фарғона  ва  Марғилон  шаҳарларининг  оқава  сув  тизимини  реконструкция қилиш” лойиҳаси (2014 – 2018 йиллар);
“Тошкент  вилояти  Чиноз,  Зангиота,  Тошкент  ва  Янгийўл  туманлари  аҳоли пунктлари  ичимлик  суви  билан  таъминлаш  мақсадида,  сув  иншоотларини реконструкция қилиш” лойиҳаси (2017 – 2021 йиллар).  
 
Жахон банки:
“Бухоро  ва  Самарқанд  шаҳарлари  канализация  тизимларини  қуриш  ва реконструкция қилиш” лойиҳаси (2016-2019 йиллар);  
“Сирдарё вилоятининг Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туман марказлари  хамда  аҳоли  пунктларининг  ичимлик  сув  таъминотини  яхшилаш”  – лойиҳаси (2011-2019 йиллар);  
«Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш»  лойиҳаси (2013-2019 йиллар).
 
Араб  Мувофиқлаштириш  гуруҳига  кирувчи  Саудия  тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК жамғармаси:
“Сирдарё  вилоятининг  Гулистон,  Ширин  ва  Янгиер  шаҳарларининг канализация  тизимини  реконструкциялаш  ва  ривожлантириш”  лойиҳаси  (2017-2021 йиллар);  
“Самарқанд  вилоятининг  Қўшрабод  тумани  ичимлик  суви  таъминотини яхшилаш” лойиҳаси (2016-2018 йиллар).  
 
Лойиҳалар  доирасида  2017  йилда  48,7  млн.  АҚШ  доллари  миқдоридаги инвестиция  маблағлари  ўзлаштирилиб  Бухоро,  Жиззах,  Самарқанд,  Сирдарё  ва Фарғона  вилоятларида  87  км  магистрал  сув  қувурлари,  328  км  ичимлик  сув  ва  31,5  км  канализация  тармоқлари,  10  та  сув  тарқатиш  иншооти,18 дона сув қудуғи ҳамда 3 та насос станцияси қуриш ишлари бажарилди.
 
2018 йилда 2 та янги инвестиция лойиҳаси доирасидаги ишларни бошлаш белгиланган:“Қорақалпоғистон  Республикасида  Нукус,  Беруний,  Муйноқ,  Қўнғирот,Амударё  ва  Қораузяк  туманларининг  ичимлик  сув  таъминотини  яхшилаш  ҳамда  “Туямўйин-2  кўтариш  станциясини  модернизациялаш”  лойиҳаси  (2018-2022 йиллар);
“Қашқадарё  вилоятининг  Китоб-Шахрисабз  ер-ости  сув  хавзаси  сув  қувури яқинидаги  қишлоқ  ахоли  пунктлари,  Косон  ва  Муборак  туман  марказлари  сувтизимини реконструкция қилиш” лойиҳаси (2018-2022 йиллар).

 

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo