Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг фаолияти тўғрисидаги ахборотлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг (кейинги ўринларда вазирлик деб юритилади) таркибий бўлинмалари ва тасурруфидаги ташкилотларнинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
2. Вазирлик томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар;
3. Вазирлик томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, норматив ва бошқа ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар;
4. Вазирлик томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва бошқа норматив ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;
5. Вазирлик томонидан Давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар;
6. Вазирлик томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
7. Вазирликнинг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
8. Амалга оширилишида вазирлик иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;
9. Вазирликнинг фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган тармоқ (ҳудуд)нинг ҳолатини ва унинг ривожланиш суръатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар ҳақидаги, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
10. Бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
11. Вазирликнинг очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой, вақт ҳамда мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби.
Эслатма: Вазирликнинг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.