• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 19.06.2018 | 9:
Ўтган кун давомида (2018 йил 12 июнь) 19 авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича - 2 (ССТ-2); Тошкент шаҳри - 3 (ССТ-1, ИСТ-2); Андижон вил. – 2 (ССТ-2); Наманган вил. – 5 (ССТ-5); Сирдарё вил. – 3 (ССТ-3); Қашқадарё вил.- 4 (ССТ-4).
Ko'p xonadonli uy-joy fondidan foydalanish

 

Кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва улардан фойдаланиш тизимини комплекс ривожлантириш ва такомиллаштириш соҳасида

2017 йилга Кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш бщйича режалаштирилган ишлар 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида амалга оширилди.

Мухтарам Президентимизнинг 2017 йилнинг 22 июндаги 3079-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида барча ҳудудларда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ва турмуш даражасини ошириш, иқтисодиёт тармоқлари, кўп қаватли уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларининг бориши ҳамда 2017 йил 5 октябрдан – 15 декабргача “70 кунлик фавқулодда ҳолат” тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган жадвалга асосан республикада тузилган иккита ишчи гуруҳи томонидан
5 октябрдан 10 декабргача худудларнинг барча шаҳар ва туманларида аҳоли, маҳалла фаоллари билан бевосита суҳбатлашган ҳолда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича жойларга чиққан ҳолда хар бир шаҳар ва туман кесимида чора-тадбирларнинг бажарилиши кўрикдан ўтказилди.

Кўп қаватли уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида ишлаб чиқилган Дастур ва календар жадвал асосида:

жами 10 минг 218 та кўп қаватли уй-жойларнинг 4 млн. 472 минг 485 кв.м том қисмлари мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилди.

9529 та кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмларида таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилди.

21973 та кириш йўлаклари таъмирдан чиқарилди.

125 минг 955 м2 дан зиёд фрамуга ойналари таъмирдан чиқарилди.

1607 та янги болалар майдончалари барпо этилиб, мавжуд 2239 та болалар майдончаларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

кўп қаватли уйларнинг олди қисмидаги 1 млн. 248 минг 902 м2 йўлаклар яъни тротуарлар бетон қоришмаси билан қопланди.

19092 та уй атроф худудларидаги ноқонуний қурилмалар бартараф қилинди.

2017 йилда ҳудудлардаги кўп қаватли уй-жой фондини таъмирлаш, атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва болалар майдончаларини барпо этиш ишларини амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан 3588 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига 586,6 млрд. сўм миқдорида (режага нисбатан – 112,4%) имтиёзли кредит маблағлари ажратилди (режа – 521,8 млрд.сўм).

Кўп қаватли уй-жой фондини таъмирлаш ва тартибга келтириш ишларини давом эттириш мақсадида, 2018 йилда кўп қаватли уй-жой фондини таъмирлаш, атроф худудларини ободонлаштириш ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Жумладан, 2018 йилда 6,5 мингта кўп қаватли уйларнинг 2,5 млн. кв.метр том қисмларини капитал ва жорий таъмирлаш, 4,0 мингта уйда ертўла мухандислик тармоқларини, 13,8 мингта подъездларни таъмирлаш, 8,7 мингта темир эшикларни ўрнатиш, 1,4 мингта болалар майдончаларини қуриш ва мавжуд 1,5 мингтасини таъмирлаш, 754 минг кв.метр тротуар ётқизиш, 4,4 мингта ноқонуний қурилмаларни бузиш ва 451 та лифт мосламаларини таъмирлаш режалаштирилди.

Ушбу мақсадларга жами 764,0 млрд.сўм маблағлар режалаштирилган, шу жумладан бюджет маблағлари эвазига 47,0 млрд.сўм, тижорат банклар кредити эвазига 600 млрд.сўм, ширкатлаларнинг ўз маблағлари эвазига 70,0 млрд.сўм миқрида маблағлар ажратилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, вазирлик томонидан уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда ушбу тизимнинг асосий бўғини бўлмиш Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномада “Яна бир муҳим масала – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада янги тузилган вазирлик – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташаббус кўрсатиб ишлаши керак, дея таъкидлади.

 

Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш мақсадида «Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини жорий йилнинг 1 декабрига қадар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Лойиҳада:

уй-жой мулкдорлари ширкатлари соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқиш;

уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш;

уй-жой мулкдорлари ширкатларининг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этилишидаги масъулиятини ошириш чоралари;

уй-жой мулкдорлари ширкатлари молиявий-хўжалик фаолияти ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган механизмлари;

умумий мулк объектларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмлар назарда тутилади.

 

Ўтган давр мобайнида Инспекция томонидан жами
7,5 мингдан ортиқ турар уй-жой биноларининг техник ҳолатлари ва уларга туташ ҳудудлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш ҳолатлари ўрганиб чиқилганда 4264 та ҳолатда ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда барпо этилган қурилиш объектлари аниқланган.

Шулардан:

1404таси ихтиёрий равишда ноқонуний қурилмалар эгалари ҳисобидан буздириб ташланган;

261тасини мажбурий тартибда буздиришга оид даъволар судларга тақдим этилган;

742 нафар айбдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўллашга оид аризалар судларга тақдим этилиб, 652таси бўйича суд қарорлари қабул қилинди;

25та ҳолат юзасидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун прокуратура идораларига тақдим этилган.

 

Инспекция томонидан 211 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти текшириш натижалари бўйича 128 ҳолатда 1,2 млрд. сўмлик банклардан олинган кредитлар ва уй-жой мулкдорларидан йиғилган бадал пуллари мақсадсиз ишлатиб юборилганлиги аниқланган ва тегишли чоралар кўрилмоқда. Бу борада ишлар 2018 йилда ҳам давом эттирилади.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr204.3-
Sovuq suv2855972.31
Issiq suv3915.922938.78
Chiqindi-3500
Gaz263.4 5011.49
Valyuta kursi
Ob-havo