• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 13.12.2018 | 0:
Ўтган кун давомида (2018 йил 11-декабр) 45 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 3 (ССТ), Тошкент шах. – 9 (ССТ –7, ИСТ –2), Тошкент вил. – 5 (ССТ –3, ИСТ–2), Андижон вил. –3 (ССТ –2, К–1), Наманган вил. – 5 (ССТ–4, К –1), Фарғона вил. – 3 (ССТ–2, К –1), Сирдарё вил. – 4 (ССТ – 3, ЭТ – 1), Жиззах вил. – 4 (ССТ –2, К –2), Самарканд вил. – 2 (ССТ), Қашқадарё вил. – 6 (ССТ – 2, К– 2), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Issiqlik manbai
 

 

Иссиқлик таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш соҳасида

Аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектлари учун қулай шарт-шароит яратишда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатиш энг муҳим омиллардан бири саналади.

2017 йилда барча тоифадаги истеъмолчиларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш борасида вазирлик томонидан муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан:

98 та марказий иситиш қозонхоналари, 67 та маҳаллий қозонхоналар, 802 дона турли қувватдаги қозонлар, 616 км дан ортиқ магистрал ва тарқатувчи иссиқлик тармоқлари таъмирланди ва 143 км иссиқлик тармоқларини изоляциялаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, кўп йиллар давомида фаолият юритмаётган
5 та локал қозонхоналар ишга туширилди, имтиёзли кредитлар асосида иссиқлик таъминотидан узилган хонадонларда 2200 тадан зиёд индивидуал икки контурли қозонлар ўрнатилди.

Булардан, Қарши шаҳрида 2 та маҳаллий (локал) қозонхона 131 та уйга (5214 та хонадон) хизмат қиладиган, Жиззах шаҳрида 2 та маҳаллий (локал) қозонхона 13 та кўп қаватли уйга (420 та хонадон), Чирчиқ шаҳрида 1 та маҳаллий (локал) қозонхона 6 та кўп қаватли уйга (280 та хонадон) хизмат қиладиган қозонхоналарни ишга туширилиб, иссиқлик таъминоти йўлга қўйилди.

Бекобод шаҳрида 2000 тадан зиёд, Чирчиқ шаҳрида 200 тадан зиёд хонадонларга имтиёзли истеъмол кредити асосида икки контурли автоном иситиш қозонлари ўрнатилди.

 

Амалга оширилган ишлар натижасида 2017 йилда қўшимча равишда 8114 та хонадон иссиқлик энрегияси ва иссиқ сув билан таъминланди.

 

2018 йил келгуси йиллар давомида замонавий тежамкор ва кам энергия сарфлайдиган технологияларни, жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни жорий этиш асосида иссиқлик таъминоти тизимини янгилаш ва модернизация қилиш кўзда тутилмоқда.

 

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини ҳамда мазкур йўналиш бўйича қабул қилинган дастурларни ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилда вазирлик томонидан қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган:

13 та марказий қозонхоналарни реконструкция қилиш ва модернизациялаш (99, 4 км. тармоқлар билан бирга);

36 та маҳаллий қозонхоналарни реконструкция қилиш ва модернизациялаш (4,4 км. тармоқлар билан бирга);

81 та маҳаллий қозонхоналарни қуриш (3,4 км. тармоқлар билан бирга);

1281 та кўп қаватли уйлардаги 29,5 мингта хонадонга замонавий индивидуал икки контурли қозонлар ўрнатиш.

Ушбу ишларга жами 213,0 млрд сўм йўналтирилиши режалаштирилди.

20,0 млрд. сўм - Марказлашган капитал қўйилмалари; 18 млрд сўм - «Оролбўйи» жамғармаси маблағлари; 12 млрд сўм. - Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари; 163,0 млрд сўм - Аҳоли маблағлари, ХУЖМШ маблағлари, кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари.

 

Шу билан бирга, газ таъминоти мавжуд бўлмаган олис аҳоли пунктларидаги кўп хонадонли уйларда иссиқлик таъминотини йўлга қўйиш мақсадида, ҳар хил қувватдаги кўмир ёқилғисида ишловчи энергосамарадорлиги юқори бўлган қозонларни ўрнатиб синовдан ўтказиш ва ижобий натижалар асосида уларни республика худудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

 

Ҳозирда Туркиянинг “Termodinamik A.S. Machinary Indastry & commerce” компанияси ва “Тошкент механика заводи” АЖ билан ҳамкорликда қаттиқ ёқилғида ишлайдиган иситиш қозонхоналарини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонани тузиш бўйича келишувларга эришилди.

Венгриялик ҳамкорларимиз билан М.Улуғбек тумани “Технопарк” ҳудудида “TERMO-FEG” қўшма корхонаси ташкил этилди. Венгриядан юборилган ускуналар ёрдамида қозонларни йиғиш ишларини бошлаб юборилди.

 

Вазирлик томонидан иссиқлик тизимларини модернизация ва реконструкция ишларига хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан:

Жаҳон банки (Всемирный банк) ҳамкорлигида Андижон, Буҳоро, Самарқанд, Тошкент (Сирғали тумани) ва Чирчиқ шаҳарларининг иссиқлик таъминотини тизимини тубдан яҳшилаш лойиҳаси бўйича тегишли келишувлар имзоланди. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 200 млн.долларга тенг. Лойиҳани икки босқичда амалга ошириш режалаштирилиб, карийиб 2 мингга якин кўп хонадонли уйларга мунтазам равишда иссиқлик энергияси етқазиб берилишига эришилади.

Дастлабки босқич Чирчиқ ва Буҳоро шахарлари 2018 йилдан бошлаб, қолган шаҳарларда эса 2019 йилдан лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳанинг афзаликлари очиқ иссиклик тизимидан, илғор давлатларда синовдан ўтган ёпик тизимга ўтилади, натижада ўрта ҳисобда 40% энергоресурсларни (газ 42%, э/э 30%, сув 45%) тежашга эришилади.

Андижонда ушбу уйлар оҳирги 10 йил давомида иссиклик энергияси (иссик сув ва иситиш тизимлари) билан таъмиланмаган.

 

Европа тикланиш ва таррақиёт банки ҳамда Франция таррақиёт агентлиги Тошкент шаҳри иссиқлик таъминотини реконструкция қилиш бўйича лойиҳасини ишлаб чиқиш учун
500 минг евро Грант маблағлари ҳамда ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 150 млн. евро миқдорида кредит ажратишга ҳайрихохлигини билдиришди.

 

Ушбу лойиҳа орқали Тошкент шаҳрининг марказий иссиқлик тизимларни замонавий энерготежамкор технологиялар асосида модернизация қилиш, когенерация ва ҳ.к., иссиқлик энергия ишлаб чиқариш корхоналардан узокда жойлашган ҳудуларга локал қозонхоналар қуриш орқали децентрализация масалаларни ўз ичига олади.

Жиззах, Наманган, Нукус, Оҳонгорон, Самарқанд, Урганч, Янгийўл  шаҳарларнинг иссиклик энергия ва иссиқ сув таъминотини яхшилаш, истеъмолчиларга кўрсатаётган ҳизматларнинг сифатини ошириш мақсадида Осиё тараққиёт банки ва бошқа ҳалқаро молия институтларнинг Грантларини жалб қилиш бўйича ишлар бошланган.

 

Ушбу йўналишдаги ишларни амалга ошириш натижасида 2018 йилнинг якуни бўйича 540 куп қаватли уйлар, 14 ижтимоий объектлар иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминланади.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv8509937.13
Issiq suv433225376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Valyuta kursi
Ob-havo