• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 20.07.2019 | 15:
Ўтган кун давомида (2019 йил 17 июль) 23 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах. –5 (ССТ–2, ИСТ–3), Андижон вил. –2 (ССТ–2), Сирдарё вил.–2 (ССТ-2), Жиззах вил.–3 (ССТ-2, К-1), Бухоро вил.–2 (ССТ), Қашқадарё вил. –6 (ССТ–5, К–1), Хоразм вил. –2 (ССТ-2).
Statistik xisobot
 

 

Сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти соҳасида қурилиш, реконструкция ва модернизация қилишга доир комплекс инвестиция дастурларини амалга оширилиши бўйича

МАРКАЗЛАШГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР

Амалга оширилган ишлар.

2018 йилда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига жами 734,7 млрд. сўмлик марказлашган инвестициялар ажратилган бўлиб, амалда 721,8 млрд.сўмлик қисми (98%) ўзлаштирилган, жумладан:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
3 февралдаги “2018 йил инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3507-сон қарорига асосан
“Тоза ичимлик суви” жамғармаси ҳисобидан 482,3 млрд. сўм ажратилган бўлиб, амалда 459,5 млрд. сўмлик қисми (95%);

- Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 августдаги “Республика аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва оқова тизимларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 700-сон қарорига мувофиқ қўшимча 252,4 млрд. сўмлик маблағлар ажратилган бўлиб, амалда 262,3 млрд. сўм (104%) миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилган.

Фойдаланишга топширилган 282 та объектларда 947,1 км. узунлигидаги ичимлик ва оқова сув тармоқлари ётқизилди, 162 та ичимлик сув олиш қудуқлари қазилди ва ётқизилди,139 та трансформатор, 263 та насос ускуналари, 127 та сувни зарарсизлантириш ускуналари ва 109 та босимли сув миноралари ўрнатилди.

Бундан ташқари 40 та объектда ишлар давом эттирилиб, лойиҳа смета хужжатларида белгиланган ишлар олиб борилмоқда (8-жадвал).

2018 йилда Инвестицион дастур доирасида амалга оширилган лойиҳалар натижасида ичимлик суви муаммоли бўлган ҳудудларда яшовчи 550 мингдан ортиқ аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

 

2019 йил учун кўзда тутилган асосий кўрсаткичлар.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига Инвестиция дастури доирасида 2019 йилда жами 1 054,8 млрд. сўм (“Сув таъминоти ва оқова сув тизимларини ривожлантириш” жамғармаси ҳисобидан 799,7 млрд. сўм, Республика бюджети ҳисобидан
42,9 млрд. сўм ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 212,2 млрд. сўм
) марказлашган маблағлар ҳисобидан жами 454 та (328 та ичимлик ва оқава сув, 20 та иссиқлик ҳамда 106 та кўп хонадонли уй-жой объектлари) ичимлик, оқова сув, иссиқлик таъминоти ва кўп хонадонли уй-жой фонди объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига 253,9 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-25%) миқдорида аванс маблағлари тўлаб берилди ҳамда 300,1 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-29%) миқдорда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилишига эришилди.

1 июнь ҳолатига 402,9 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-38%) миқдоридаги маблағлар тўлаб берилди ҳамда 412,7 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-39%) миқдорда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” дастури доирасида Республика ҳудудларида 159 та тумандаги 478 та қишлоқларнинг ичимлик сув таъминоти тизимларини яхшилаш учун 311,3 млрд. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган, шундан 145,3 млрд. сўм “Ичимлик сув ва канализация тизимларини ривожлантириш” жамғармаси хисобидан, 166,0 млрд. сўм Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган.

Мазкур маблағлар ҳисобидан 2818 км ичимлик сув қувурларини ва 452 та сув иншоотларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 майдаги 05-05/1-654-сонли йиғилиш баёни билан “Обод қишлоқ” дастури бўйича бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган 478 та объектдан 416 та объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб экспертиза хулосалари олинган, 62 та объект бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Бугунги кунда 441,7 км сув тармоқлари, 5 дона ер ости қудуқлари, 10 дона босимли сув минораси қуриш ва таъмирлаш ҳамда 13 дона насос ускуналари ўрнатилди.

 

Ичимлик ва оқова сув объектлари бўйича.

Инвестиция дастури доирасида 2019 йилда Республика ҳудудида ичимлик ва оқава сув таъминоти тизимларини ривожлантириш мақсадида жами 926,4 млрд. сўм (“Сув таъминоти ва оқова сув тизимларини ривожлантириш” жамғармаси ҳисобидан
799,7 млрд. сўм ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 126,7 млрд. сўм
) марказлашган маблағлар ҳисобидан 328 та объектларда қурилиш-мантаж ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига кўра барча лойиҳалар бўйича лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилиб қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига 234,0 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-26%) миқдорида маблағлар тўлаб берилди ҳамда
266,3 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-30%) миқдорда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилишига эришилди.

1 июнь ҳолатига 377,8 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-41%) миқдорида маблағлар тўлаб берилди ҳамда 378,8 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-41%) миқдорда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши кутилмоқда.

Жумладан:

1. “Сув таъминоти ва оқова сув тизимларини ривожлантириш” жамғармаси ҳисобидан ажратилган 799,7 млрд. сўм маблағ ҳисобидан 221 та объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, мазкур маблағлар доирасида 1085,0 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари, 179 та ичимлик ва оқова сув объектлари қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида
550 мингдан ортиқ аҳолининг марказлашган ичимлик сув таъминоти тизимини яхшиланиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига 193,4 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-24%) миқдорида аванс маблағлари тўлаб берилди ҳамда 223,0 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-28%) миқдорда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилишига эришилди.

1 июнь ҳолатига 320,3 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-40%) миқдорида аванс маблағлари тўлаб берилди ҳамда
306,9 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-38%) миқдорда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши кутилмоқда.

2. Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш дастури доирасида
126,7 млрд. сўм маблағ ҳисобидан 107 та объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда барча объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олинди.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига 40,6 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-41%) миқдорида аванс маблағлари тўлаб берилди ҳамда 43,6 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-44%) миқдорда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

1 июнь ҳолатига 57,5 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-45%) миқдорида аванс маблағлари тўлаб берилди ҳамда
71,9 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-57%) миқдорда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши кутилмоқда.

Барча лойиҳалар бўйича ягона буюртмачи функциясини Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК ва унинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
31 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4040-сонли Қарорига асосан ташкил этилган ҳудудий бошқармалари амалга ошириб келмоқда.

Шу билан бирга, 2019 йилдан бошлаб “Обод қишлоқ” дастури доирасида ичимлик сув таъминоти лойиҳалари бўйича ягона буюртмачи функцияси мазкур Инжиниринг компанияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилмоқда.

Бунинг натижасида амалга оширилаётган лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштирилиб келинмоқда ҳамда пудратчи ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари тасдиқланган лойиҳа асосида қурилиш маъёрлари ва қоидаларидан чиқмаган ҳолда сифатли, ўз вақтида бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган.

Иссиқлик таъминоти ва кўп хонадонли уй-жой фонди объектлари.

Инвестиция дастури доирасида 2019 йилда иссиқлик таъминоти ва кўп хонадонли уй-жой фондини ривожлантириш мақсадида жами 128,4 млрд. сўм марказлашган маблағлар ҳисобидан 126 та (20 та иссиқлик ва 106 та кўп хонадонли уй-жой объектлари) объектларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши белгиланган.

25 май ҳолатига 25,05 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-20%) миқдорида аванс маблағлари тўлаб берилди ҳамда 33,89 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-26%) миқдорда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

Жумладан:

1. Республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилган
42,87 млрд. сўм маблағ ҳисобидан 6 та объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва 16,0 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан келгуси йиллар лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши белгиланган.

Ушбу маблағлар ҳисобидан 5 та локал қозонҳоналар, 1,7 км магистрал иссиқлик тармоқларида қурилиш ва реконструкция ишларини, 28 та объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

25 май ҳолатига 4,02 млрд. сўм миқдорида аванс маблағлари тўлаб берилди ҳамда 4,02 млрд. сўм миқдорда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

2. Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш дастури доирасида
85,5 млрд. сўм маблағ ҳисобидан 120 та объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда 118 та объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олинди, 2 та объект бўйича молиялаштириш очилмаган.

25 май ҳолатига 21,03 млрд. сўм миқдорида аванс маблағлари тўлаб берилди ҳамда 29,87 млрд. сўм миқдорда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

Инвестиция дастурлари доирасида иссиқлик таъминоти ва кўп хонадонли уй-жой фондини ривожлантириш бўйича барча лойиҳалар бўйича буюртмачи функциясини “Кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” (ДУК) ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан амалга оширилмоқда.

 

ИНВЕСТИЦИЯ ВА ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ

Амалга оширилган ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
3 февралдаги “2018 йил инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3507-сон қарорига мувофиқ Халқаро молиявий институтларининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига ичимлик ва оқова чиқариш таъминотини яхшилашга қаратилган 8 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

2018 йилда маблағларни ўзлаштириш прогнози жами
82,1 млн. долл. қилиб белгиланган бўлса, амалда 85,7 млн. долл. миқдорида маблағлар ўзлаштирилган.

Шу жумладан, чет эл инвестицияларининг 74,4 млн. долл. миқдорида ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлса, амалдаги ўзлаштириш 74,5 млн. долл.ни ёки 100,1 фоизни ташкил қилган
(9-жадвал).

Ўзлаштирилган маблағлар ҳисобига 137,3 км магистрал сув тармоқлари, 455,7 км ичимлик сув тармоқлари, 53,1 км оқова тармоқлари, 9 дона сув тақсимлаш иншоотлари, 29 дона сув қудуқлари ва 4 дона насос станциялари қурилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 18 июлдаги "Осиё Тараққиёт Банки иштирокида Фарғона ва Марғилон шаҳарларининг оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш тўғрисида”ги ПҚ-2214-сон қарорига асосан Фарғона ва Марғилон шаҳрлари оқава сув иншоотлари ва тармоқлари қурилиш-монтаж ишлар якунланиб, объект ишга туширилди.

(Фарғона шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш ва қувватини суткасига 300 минг.метр кубга етказиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди ва натижада Фарғона ва Марғилон шаҳарларининг 322 минг аҳолиси марказлаштирилган оқова сув хизматлари билан таъминланди).

 

2019 йилда бажариладиган устувор вазифалар.

2019 йил ҳалқаро молия институтлари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
19 декабрдаги “2019 йил инвестиция ва инфратузулма лойиҳаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4067-сон қарорига мувофиқ, Халқаро молиявий институтларининг имтиёзли кредит маблағлари иштирокида ичимлик ва оқова сув таъминоти яхшилашга қаратилган 7 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида 95,6 млн. долл. миқдоридаги маблағларнинг ўзлаштирилиши белгиланган.

Мазкур инвестиция лойиҳалари доирасида республиканинг худудларида ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда оқова тизимларини қуриш, реконструкция қилиш бўйича 98,0 км магистрал ва 487 км ичимлик сув тармоқлари, 93 км канализация тармоқлари,
18 та сув тарқатиш иншоотлари, 6 та канализация насос станциялари қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 57,8 минг абонентларни бу тармоқларга улаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига 26,92 млн. доллар миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилишига эришилди, бу ўз навбатида январ-апрель режасининг 88%ни ва йиллик режанинг 28%ни ташкил этади.

Ушбу маблағлар ҳисобидан 23,1 км магистрал ва 180,4 км ичимлик сув тармоқлари, 12,2 км канализация тармоқлари, 10 та сув тарқатиш иншоотлари, 5 та канализация насос станциялари ҳамда
1 та сув минораси қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

1 июнь ҳолатига 40,04 млн. долл. миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши, бу ўз навбатида январ-май режасига нисбатан 100% бажарилиши кутилмоқда.

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил
28 августдаги ПҚ-1610-сонқарори билан тасдиқланган Жаҳон банкининг 88,0 млн. долл. кредит маблағларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган "Сирдарё вилояти Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туман марказлари ва аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси бўйича жорий йилнинг
1 июль кунига қадар аҳоли пунктларига ичимлик суви етказиб берилиши кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида вилоятнинг 155 та қишлоқ аҳоли яшаш пунктларидаги 354,0 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

2019 йил Инвестиция дастури доирасида лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқланишини жадаллаштирилиши талаб этиладиган умумий қиймати
609,8 млн. долл. бўлган 8 та истиқболли лойиҳалар бўйича
6,7 млн. долл. миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар ўрнатилган тартиблар асосида 5 та лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди ва тегишли ҳукумат қарорлари билан тасдиқланди. Жумладан:

(Маълумот учун: Осиё тараққиёт банкининг 145,0 млн. долл. кредит маблағлари иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган “Қорақалпоғистон Республикасининг 6 та тумани (Нукус, Беруний, Мўйноқ, Қўнғирот, Амударё ва Қораузак туманлари) ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги
ПҚ-4271-сонли қарори билан тасдиқланди.

Лойиҳа доирасида 23 та сув тарқатиш иншоотларини реконстуркция қилиш ва 5 та янгисини қуриш, мавжуд сув тозалаш иншоотларининг қувватини ошириш ҳамда ичимлик суви тармоқларини қуриш орқали Қорақалпоғистон Республикасининг
122 та аҳоли яшаш пунктларида истиқомат қиладиган 357 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшиланиши кўзда тутилган).

3 та лойиҳа бўйича техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди, бугунги кунда Инвестициялар ва ташқисавдо ҳамда Молия вазирликлари билан келишиш ишлари олиб борилмоқда.

Истиқболли лойиҳалар бўйича.

Шу билан бирқаторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятларга ташрифлари давомида берган топшириқларидан келиб чиқиб коммунал соҳани янада ривожлантириш мақсадида Республика ҳудудларида ичимлик сув, оқава сув хизмати ва иссиқлик таъминоти тизимларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш борасида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишлар натижасида тегишли вазирлик ва идоралар билан бирга Ҳалқаро молия институтлари билан ҳамкорликда қиймати
2,34 млрд. долл. бўлган йирик 28 та истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. Жумладан:

Франция тараққиёт агентлиги иштирокида умумий қиймати
167,0 млн. долл. бўлган 5 та;

Европа тараққиёт ва тикланиш банки иштирокида умумий қиймати 608,1 млн. долл. бўлган 9 та;

Жаҳон банки иштирокида умумий 211,6 млн. долл. бўлган 4 та;

Осиё тараққиёт банки иштирокида умумий қиймати 458,3 млн. долл. бўлган 3 та;

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи иштирокида умумий қиймати 116,2 млн. долл. бўлган 2 та;

Осиё инфратузилмалари инвестиция банки иштирокида умумий қиймати 621,6 млн. долл. бўлган 5 та лойиҳаларни амалга оширилиши бўйича тегишли ишлар жадал олиб борилмоқда.

Кўрсатиб ўтилган лойиҳалардан 4 та лойиҳалар бўйича техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиб Инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Молия вазирликлар томонидан экспертизадан ўтказилди. Бугунги кунда лойиҳаларни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланиб тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан келишиш ишлари амалга оширилмоқда.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo